23K211Telegramda ochish
"Бепул нонушта" бепул эмас, чора кўрувчилар ҳам Тэтчер эмас Жўқорғи Кенгес раиси топшириғи билан мактабларда "бепул нонушта" қандай йўлга қўйилганини Кегейли тумани мисолида ўрганилипти. Ўрганишлар болаларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз ёки яроқсиз экани, мактабларда оддий ичимлик суви ёки иссиқ чой тайёрлашга имкон йўқлигини кўрсатган. Албатта, бу камчиликлар рой-рўст айтилаётгани яхши. Лекин кўзда тутилаётган ечимлар ўша ўша: камчиликларни бартараф этиш, айбдорларга чора кўриш. Ҳеч бир масъул ҳозир мактабларда болаларга зарурроқ ёрдамлар нималар эканининг рўйхатини тузмаган. Балки бу оддийгина нормал туалетнинг мавжуд бўлишидир? Балки бу сувнинг, майли иссиқ сув бўлмасин, оддийнинг ичимлик сувининг бўлишидир? Балки зарурият спорт зали билан боғлиқдир? Иккинчи ва учинчи сменада ўқиётганлар учун бу биринчи сменада ўқиш имконияти бўлиши мумкин. Юзлаб мактаблар буржуй печкалар билан иситилади. Балки қозонхоналар зарурроқдир. Масъуллар орасида бундай саволларни берадиганлар ҳозирча йўқ. Қайдан ҳам бўлсин, улар "лаббай, хўп бўлади" ижрочилар, улар Тэтчер эмаслар. Қорақалпоғистон ва Хоразмда йилига 100 млрд.дан, тез орада бутун Ўзбекистон бўйлаб бир неча триллион "бепул нонушта"га сарфланади. "Бепул нонушта"нинг асл мазахўраклари. улар асло болалар эмас, бу кун келишини тамшаниб кутиб ўтиришипти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin