18K24Telegramda ochish
Солиқ ва бож имтиёзлари берилган Термиз халқаро савдо маркази учун ажратилган кредит муддати узайтирилди «Термиз халқаро савдо маркази» қуриш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан берилган 20 млн.долларлик кредитнинг муддати ва имтиёзли даври яна бир йилга узайтирилди. Эски графикка кўра кредитлар 2023 йилнинг иккинчи ярмида тўлиқ қайтарилиши кўзда тутилган бўлса, янги график бўйича кредит тўлиқ сўндирилиши 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида юз беради. Афғонистон чегарасидаги мазкур марказ бўйича объектларни сотиш, лизинг ва ижарага беришдан тушган тушумнинг Жамғармадан олинган кредитни қайтаришга йўналтирилган қисми бўйича фойда солиғи ставкаси 2023 йилга қадар 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, импорт қилинадиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, махсус техника ва қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкцияларини хориждан олиб келишда божхона тўловларидан озод қилинган. Ўтган йили ноябрда мажмуани ишга тушгани хабар қилинганди. Янги ўзгартиришлардан маълум бўладики, мажмуа амалда ишга тушмаган. Савдо комплексларини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларга таклиф этиш давом этмоқда. Термиз халқаро савдо марказига товарлар божхона тўловлари тўланмасдан олиб кирилиши, Афғонистон фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 10 кун муддатга визасиз киришлари мумкин бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin