12K17Telegramda ochish
Афғонистон билан савдода янги босқич. Бундан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нима фойда? Бугун, 15 сентябрь куни Термизда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари иштирокида енгил саноат кўргазмаси бошланди. Мазкур тадбир шунчаки чиройли кўргазма эмас, балки қўшни давлат билан амалий иқтисодий алоқаларни кучайтириш учун қулай имкониятдир. Бизда йилига 11 миллиард долларлик енгил саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилади ва унинг 4 миллиард долларлиги четга сотилади. Бозорларимизни янада кенгайтириш керак. Афғонистон эса бизга энг яқин ва маҳсулотларимизга эҳтиёжи баланд бўлган бозор ҳисобланади. Бугунги тадбирда икки томондан 150 дан ортиқ компания, ишлаб чиқарувчи ва харидорлар қатнашаётгани ҳам бежиз эмас. Асосий мақсад давлат идоралари иштирокидаги расмиятчиликдан узоқлашиб, тадбиркорларнинг ўзаро тўғридан-тўғри (B2B) келишувларига йўл очиш. Чунки ҳақиқий савдо ва экспорт шартномаларини фақат бизнес вакилларининг ўзи ҳал қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin