LPG Trade субсидияланади, бюджет ссудаси берилади ва хусусийлаштирилади
Пропан биржада сотилади, дегани бозорга ўтдик, дегани эмас.
Аҳолига суюлтирилган газни давлат томонидан тартибга солинадиган чакана нархларда етказиб бериш билан боғлиқ нархлар тафовути ҳамда иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатлар LPG Trade МЧЖга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бу билан боғлиқ харажатлар 2026 йил бюджетига қўшилади. 2027 йилдан пропанни субсидяилаш бюджетда алоҳида сатр билан кўрсатилади.
LPG Trade МЧЖга суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш учун 200 млрд.сўм бюджет ссудаси берилади (фоизи кўрсатилмаган).
Уч ой муддатда LPG Trade МЧЖ активларини хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади ва унинг филиалларини тайёр лойиҳа сифатида босқичма-босқич хусусийлаштириш ишлари бошланади.