12K23Telegramda ochish
Қачондир бозорга ўтишимизга ишора бор Аҳолига пропан етказишда 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган тартиб — бу тўлақонли бозор эмас, шаклланадиган ва белгиланадиган нархлар ҳам бозор нархлари эмас. Эътибор беринг, Ўзбекнефтегаз ва Лукойл ишлаб чиқарган суюлтирилган газ тўлиқ ҳажмда алоҳида савдо майдончасида сотувга қўйилади (ҳали Лукойлни бунга келиштириш ҳам керак). Алоҳида савдо майдончасида сотувга қўйилган газни фақат LPG Trade сотиб олади. Яъни, бу майдончада 2та зўбидин сотувчи, битта яккахон олувчи бўлади. Демак, биржада 2 хил нарх шаклланади, биттаси алоҳида майдончада арзонроқ, иккинчиси — бошқа тадбиркорлик субъектлари (заправкалар) ва сотувчилар (асосан импортчилар) майдончасида қимматроқ бўлади (бу 2017 йил июндан августгача конвертация билан бўлган икки майдончали ҳолатни эслатади). Лекин умид йўқ эмас. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизими тўлиқ бозор механизмига ўтказилгандан кейин товар-хомашё биржаларининг алоҳида савдо майдончаларини ёпиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши керак. Бу таклиф амалга кўчиши балки баҳорда бўлар, балки ёзда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin