


Самарқандда тарихдаги энг йирик шахмат олимпиадаси бошланди
Самарқанд бугун дунё шахматининг энг муҳим марказларидан бирига айланди. 46-FIDE Шахмат Олимпиадаси шахмат тарихидаги энг йирик олимпиада сифатида ўтказилмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунидаёқ 10 мингдан ортиқ халқаро ва маҳаллий меҳмон Expo марказларига ташриф буюрди. Олимпиадада 202 давлатдан 2 мингдан ортиқ шахматчи иштирок этяпти. Шу билан бирга, FIDE Конгресси ва 35 давлат вакиллари қатнашayotgan Шахмат Параолимпиадаси ҳам шу ерда ўтказилмоқда.
Бундай йирик тадбирни ташкил этиш учун 3 та йирик майдон, 40 дан ортиқ меҳмонхона, транспорт, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш тизими ишга туширилган. Минглаб волонтёрлар ва турли соҳалар вакиллари меҳмонларга хизмат қилмоқда. Бунақа даражада пухта режалаштирилган ташкилий ишлар Самарқанднинг катта мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганини тасдиқлайди.
- https://t.me/uzchesss/15560@uzchesss