
«Дунё миқёсида бундай мусобақалар кам ташкиллаштирилади» — Мажид Афанди
Тошкент шаҳрида соврин жамғармаси 600 миллион сўм бўлган III «Заковат-Гамбит» шахмат турнири бўлиб ўтмоқда. Турнир ҳақида Халқаро шаҳмат федерацияси ҳаками Мажид Афандиев ўз фикрларини билдириб ўтди:
«Бундай турнирлар катта мусобақалар: жаҳон чемпоинати, Олимпияда ўйинлари учун трамплинг вазифасини бажаради. Ғолиблик учун жиддий кураш кечмоқда, ким кучли бўлса шу ғалаба қозонади. Ҳиндистонда ўтган Шаҳмат олимпиядасида ҳакам сифатифа қатнашганман. Ўшанда Ўзбекистон ажобий тарзда ғолибликни қўлга киритган эди. Бундан ташқари, юртингиз 2026 йилги Шаҳмат олимпиясини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Буларнинг барчаси ўзбек шаҳмати дунёда етакчи поғонада эканлигинидан дарак беради. Бугунги мусобақа халқаро даражадаги мусобақадир. Дунё миқёсида бундай мусобақалар кам ташкиллаштирилади, одатда бундай мусобақаларда фақат кучли шаҳматчиларчина қатнашар эди. Бу ерда эса ҳамма қатнашмоқда. Албатта, бу катта тажриба мактаби бўлади. Мен мазкур мусобақада иккинчи бор иштирок этишим. Бу мен учун ҳақиқий байрам».