Банан ва апельсин яна қимматлайдими? Ноллаштирилган божларнинг муддати узайтириладими?
2022 йилда 8 ой муддатга 23 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) учун импорт божхона божининг “ноль” ставкаларини қўллаш эълон қилинганди.
Кейин бу ноллаштирилган муддат 2023 йил 1 июлгача узайтирилди. Сиёсий тадбирлар олдидан эълон қилинган фармон билан "ноль" ставкада бож қўлланиладиган озиқ-овқатлар рўйхати 36тагача етди ва имтиёз муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилди.
Мазкур муддатни тугаб битишига 40 кунча вақт қолди. Бюджетномада ноллаштирилган божларнинг узайтирилиши борасида ҳеч қандай ишора йўқ. Бунгача ўзбекистонликлар "банан емас" мақомида бўлган, цитрус мевалар фақат меҳмонлар учун олинган. Киши бошига ҳисобланса, ҳар бир ўзбекистонлик жон бошига 680 граммдан банан тўғри келган. Апельсин, Лимон ва Банан нархлари бўйича Тошкент дунёдаги энг қиммат шаҳар ҳисобланган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти импорт божхона тўловларини нолга тушириш қандай муҳим аҳамиятга эга бўлганига эътибор қаратмоқда.
Ўз-ўзидан савол туғилади, муҳим озиқ-овқатлар учун ноллаштирилган божлар муддати узайтириладими? Ва нега биратўла бу аксилинсоний божларни бутунлай бекор қилиш мумкин эмас?
- https://lex.uz/docs/6412565?ONDATE=24.03.2023%2000#6413578lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/1546@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/1685@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/2407@the_bakiroo
- https://t.me/ifmr_public/4628@ifmr_public