Муҳим озиқ-овқатлар учун ноллаштирилган божлар муддати яна узайтирилади
36 турдаги муҳим озиқ-овқатлар учун ноллаштирилган божларнинг имтиёз даври 31 декабрда тугаши керак.
Маълумот учун, муҳим озиқ-овқатлар учун божларнинг қисқа муддатли ноллаштирилиши 2020 йилдан, яъни пандемия давридан бери қўлланиб, яна ҳар йили узайтирилиб келинади.
Ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгашининг навбатдаги йиғилишида асосий турдаги озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига нисбатан амалдаги импорт божхона божларининг ноль ставкаси қўллаш бўйича имтиёз муддатини узайтириш масаласи ҳам кўрилган. Жуда юқори эҳтимол билан бу муддат яна бир йилга узайтирилади. Албатта, ҳар йили қайта кўриб чиқиб, имтиёзни узайтирмасдан, озиқ-овқатлар учун ноль ставкали божларни доимийга айлантириш янада тўғри бўларди.
- https://t.me/the_bakiroo/9394@the_bakiroo
- https://gov.uz/oz/miit/news/view/106468gov.uz