Самарқандда жаҳон шахматининг энг йирик олимпиадаси бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Silk Road” халқаро туризм марказида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига старт берилади.
1927 йилдан буён ўтказиб келинаётган нуфузли мусобақа тарихида Марказий Осиё илк бор шахмат оламининг энг йирик жамоавий турнирига мезбонлик қилади.
Бу йилги олимпиада иштирокчилар ва жамоалар сони бўйича янги рекорд ўрнатиши кутилмоқда. Мусобақада жами 396 та жамоа иштирок этади. Шу тариқа, 2024 йил Будапештда қайд этилган 380 та жамоалик рекорд янгиланади.
Батафсил маълумот — турнирнинг расмий сайтида