ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши Самарқандда ўтади
25-26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг Марказий Осиёдаги биринчи йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли тадбирнинг мавзуси "Барча учун барқарор инфратузилмани яратиш" бўлади.
Йиллик йиғилиш барқарор ташаббусларни яратиш ва келажак инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлар, бизнес ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим платформадир.
📆 Тадбирда онлайн ва офлайн иштирок этиш учун havola орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.