
Самарқандда ОИИБнинг 9-йиллик йиғилиши муваффақиятли якунланди!
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) йиллик йиғилиши тарихда илк бор Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу кенг кўламли тадбирга дунёнинг 100 та мамлакатидан 2500 дан ортиқ делегатлар, жумладан, етакчи сиёсатчилар, бизнесменлар, инвестиция экспертлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрди.
Форумнинг асосий мавзулари барқарор ва ишончли инфратузилманинг келажаги, глобал муаммолар ва янгивоқеликларга мослашишга ёрдам берадиган инновацион ечимлар бўлди. Тадбир трансчегаравий интеграция ғояларини илгари сурди, бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилди:
🚉 Транспорт қулайлиги ва йўлинфратузилмаси
🌱 Яшил трансформация ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш
📡Замонавий коммуникация тизимларини ривожлантириш
Хусусий сектор иштироки асосий мавзулардан бирига айланди. ОИИБ экспертлари ва асосий мижозлар инфратузилма лойиҳалари учун хусусий капитални жалб этишга қаратилган илғор молиявий ечимлардан фойдаланиш тажрибаси билан ўртоқлашди.
ОИИБнинг мезбон томони ва муҳим ҳамкори сифатида Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратилди. Банк ташкил этилганидан буён Ўзбекистондаги инфратузилма лойиҳаларига 3,1 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритилган бўлиб, бу мамлакатдаги ўзгаришларнинг жадал суръатларини кўрсатади.