16K92Telegramda ochish
Суюлтирилган газ таъминоти тизимида бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилади Ҳужжатга кўра, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш соҳасидаги функцияларни ихтисослаштириш, мазкур фаолиятнинг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилади. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ таъсисчилигида “LPG-Trade” “LPG-Trade” МЧЖ ташкил қилинади.   Бунда: Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш устуворлиги таъминланади;   Республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган суюлтирилган газ (ўз шохобчаларида сотиладиган ҳажмлардан ташқари) фақат биржа савдолари орқали сотилади;   Аҳолига суюлтирилган газ етказиб берадиган корхоналар маҳсулотни биржадан ва импортдан тўғридан-тўғри харид қиладилар;   Аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган суюлтирилган газ таъминоти тизимида ислоҳотларни амалга ошириш ва хусусий секторни жалб қилиш орқали соҳада рақобат муҳити босқичма-босқич шакллантирилади ҳамда кросс-субсидиялаш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади;   Суюлтирилган газ таъминотидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Суюлтирилган газнинг бозор механизмлари орқали белгиланадиган янги тарифлари ва бунга мутаносиб равишда электр энергияси учун чегирмалар (3 йилдан бери айтилаётган ва кутилаётган) ҳукумат қарори билан белгиланса керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin