20K184Telegramda ochish
Табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш компанияси - "UzGasTrade" АЖ тузилмоқда Қарорга кўра, табиий газни харид қилиш бўйича давлат оператори сифатида "UzGasTrade" АЖ белгиланмоқда. Илгари бу функция "Ўзтрансгаз" АЖ назоратида эди. Қайд этилишича, янги компания табиий газни: давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилади; «Ҳудудгазтаъминот» АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга сотади; Шунингдек, ягона экспорт қилувчи функцияларини бажаради. Табиий газни сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовут сабабли юзага келадиган зарарларини қоплаш ва операцион фаолиятини молиялаштириш учун субсидиялар ҳам айнан "UzGasTrade" АЖга ажратилади. Газ қазиб олувчилар ва уни сотиш билан боғлиқ жараёнларда шаффофлик ва очиқлик йўқ, Бу бўйича ҳукумат жавоб бериши лозим бўлган жуда кўп ноқулай саволлар мавжуд. Нега Ўзбекнефтегаздан сотиб олинадиган газ нархи ва хорижий ва чўнтак компаниялардан сотиб олинадиган газ нархлари ўртасида каррасига фарқлар мавжуд. Бу фарқлар қайси чўнтакларга кетади ва кимларни боқмоқда? Нега айрим чўнтак компаниялар шунчаки ўртада турволиб, олиб-сотиш билан миллиардларни ўзлаштирмоқда. Янги компания бу борада шаффофликни ва транспарентликни йўлга қўя оладими? Энергетика билан боғлиқ бошланган ислоҳотлар бу ёпиқ қозонни очишгача етиб келадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin