23K237Telegramda ochish
Буларнинг мақсади аэропортларни рақобатли бозорга олиб кириш эмас, каррасига қиммат аэропортлар қуриб пул ишлаш Ўзбекистонда авиабизнес ва хусусан аэропортларга муносабат фақат ўзлаштириш устига қурилган. Мана бу интервью билан танишсангиз бунга яна бир бор амин бўласиз. Ўзбекистонда авиация сегменти модели бозорга тиш-тирноғи билан қарши бўлганларнинг коррупцион ва маъмурий мақсадларини ифодалайди: самолетларни энг қиммат воситаларда сотиб олиш, рақобатчилардан нархлар бўйича паритет талаб қилиш, кейтерингдан, энг қиммат ёқилғи етказишгача бўлган схемалардан мақсад битта - пул ўзлаштириш. Дунёнинг барча авиакомпаниялари ва аэропортлари харажатларни минималлаштириш орқали фойда кўришса, бизда харажатларни максималлаштириш модели танланган. Табиийки, ҳамма тўлов истеъмолчи ва йўловчилар бўйнига тушади. Фарғона водийсидаги аэропортларни самарасиз дея туриб, яна янги аэропорт қуриш таклифини бераётганлар Андижондан 50 км масофада Ўш аэропорти бизнинг учта аэропортни қўшиб ҳисоблагандаям 5 баробар кўпроқ йўловчи ташиётганидан бехабар деб ўйлайсизми? Бутун водий аҳли Ўшдан ва ҳатто Хўжанддан учаётганини, бу Россия йўналишими ё Туркиями, Дубайми, каррасига арзон тушишидан-чи? Ҳаммасини жуда яхши билишади. Аслида Андижон, Фарғона ва Наманган аэропортлари эмас, уларнинг устига ўтириб олган чиновниклар самарасиз. Агар транспорт устидаги бу чиновниклар самарали бўлганида ўзбеклар Ўшдан ё Хўжанддан эмас, қирғизлар ва тожиклар Андижондан ва Фарғонадан учишган бўлишарди. Ўш аэропортини Андижон аэропортидан, Хўжанд аэропортини Фарғона аэропортидан техник ва қувват жиҳатидан заррача фарқи йўқ. Фарқ фақат чиновникларда. Яроқсиз ва самарасиз чиновникларда. Қўшниларда авиация бозор қоидаларида ишлайди. Бизда ёпиқ кабинетлар ва чиновникларнинг хоҳишлари доирасида.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin