23K107Telegramda ochish
Афғонистон бозоридаги ўзбек тадбиркорларида нима гаплар? Кўриб турибмиз, сўнгги вақтларда ўзбек ишбилармонлари Афғонистон бозорида жиддий фаоллашди. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдогарлар бу ерда деярли узлуксиз иш олиб боришяпти: дам олишсиз, туну кун савдо қилишяпти, харидорлар учун курашишяпти. Айрим тадбиркорлар ҳатто афғон мижозларни Ўзбекистонга таклиф қилиб, маҳсулотлар қандай ишлаб чиқарилишини кўрсатяпти. Буни савдо муносабатини ишонч устига қуришнинг амалдаги кўриниши дейиш мумкин. Бу жараённинг натижалари фақат иқтисодий манфаат билан чекланмайди. Афғонистондаги фаоллик Ўзбекистоннинг “soft power”, яъни куч ишлатмасдан таъсир ўтказиш имкониятини оширмоқда. Иқтисод орқали боғланиш, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитида юзага келган бундай таъсир минтақадаги умумий барқарорлик ва нуфуз учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin