22K27Telegramda ochish
Энергозарба: Даромадсизлар, кам даромадли ва ўртаҳолларнинг инфляцион кутилмалари ёмонлашган Энерготарифларнинг кескин ошгани айнан шу қатламларга асосий зарбани берган бўлиши мумкин (даромадлари таркибида энерготоварлар учун тўловлар улуши ҳисобга олинса). Апрель якунларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2% даражасида сақланган. Лекин Даромадга эга бўлмаганлар (13,9%), кам даромадлилар - 2 млн.сўмгача (12,7%), шунингдек, ўртаҳоллар - 4-10 млн.сўмли (16,4%гача) даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари сезиларли даражада ёмонлашган. Ҳудудлар қирқимида Тошкент вилояти (+1,0%), Андижон вилояти (+1,7%), Хоразм вилояти (+1,7%), Самарқанд вилояти (+0,3%) ва Қашқадарё вилоятида (+0,4%) кутилмалар ёмонлашган. Эътиборлиси, валюта курсининг ўзгаришидан хавотирлар тўртинчи ой кетма-кет пасаймоқда. Бу умумий кутилмалар ёмонлашувини юмшатган. Тарифлар ошишидан аввал коммунал хизматларнинг қимматлашиши хавотирини билдирганлар улуши 59%ни ташкил этган (ўтган йилнинг апрелида тарифлар ошишидан олдин бу кўрсаткич 55% эди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin