24K15Telegramda ochish
Энерготарифлар оширилишининг бир ойга кечиктирилиши инфляция кутилмаларни сезиларли пасайтирган Март ойи якунлари бўйича сўровларда инфляцион кутилмалар аҳоли наздида 14,2%гача (-1,1%), бизнес наздида 13,0%гача (-0,8%). Мартнинг охирги кунида энерготарифларнинг оширилиши 1 ойга, 1 майгача қолдирилганди. Айни пайтда сўровларда коммунал хизматлар ва ёқилғи, энергия нархининг қимматлашиши инфляцион хавотирлар ўлароқ энг асосий омил бўлиб қолмоқда. Ҳудудлар орасида энг ёмон инфляцион кутилмалар пойтахт Тошкентда сақланмоқда (аҳолида 17,1%, бизнесда 15,7%). Фарғона вилоятида 17% ва ундан юқори инфляция кутаётган улуши энг юқори - 46%ни ташкил этган. Кутилмалар пасайиши барча даромад қатламларининг жавобларида акс этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin