
Андижонда 5,7 млрд.долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Давлат раҳбари Андижонга ташрифи чоғида вилоятда 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимот билан танишган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида инвестиция лойиҳалари, 2025 йилда 5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади. 31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилади. Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади.
Тақдимотда иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши кутилмоқда.
- https://president.uz/uz/lists/view/8057president.uz