8.3K62Telegramda ochish
Айтишларича, Очиқ Андижон форуми жуда юқори нотада якунланган. Вилоят ҳокими 5 минг йиллик давлатчиликка эга Ҳиндистонликларга Ҳиндистонни Ҳиндистон қилган Бобур экани бўйича мастер-класс ўтказган. Бу фалсафа бўйича ҳозирги Ўзбекистонни ё Чингизхон ё Кауфман Ўзбекистон қилган. Форумда 250 млн.долларлик битимлар имзоланган. Негадир кам, нега 500 млн. эмас? Биров текшириб ўтириптими? Наманган ва Жиззахдаги инвестфорумларда бундан кўп хажмда битимлар тузилгани эълон қилинган-ку. Андижон туризм бўйича энди аниқ Нью Васюкига айланади. Форум доирасида очилган Хонободдаги суви йўқ янги қурилган дачаларга бутун дунё экстремаллари бугуноқ ошиқишни бошлаши табиий. Вилоятларимиз форумлар ўтказиб, ялпи ҳудудий маҳсулотидан кўп миқдордаги битимлар тузаётган вақтда бошқа сайёраларда, масалан, Арманистонда Ryanair лоукостери иш бошлади. Арманлар Европага 50 еврога учиб боришлари мумкин бўлади масалан. Андижонликлар учун эса ҳозирча фақат битта имтиёз бор, четда омонатни топширган мигрантлар Тошкентгача текин учиб келишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin