Кейинги икки ой мобайнида нарх-наво сезиларли ошгани сабабли, афсуски, яқин истиқболда нархлар ошиши кутилмалари фақат ўсиб бормоқда, ритейлерлик тармоқларида бозорлик қилишни буткул тўхтатдим.
Бозордан бозорлик қилиш нархлар ўсгани ўрнини яхшигина компенсация қилмоқда. Табиийки, кўпроқ нақд пул ишлатишга тўғри келмоқда, балки норасмий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаётгандирман.
Қўшимчасига, масалан, Корзинка тармоғида савдо қилмай қўйишимга касса олдида доим навбатлиги (ҳамма вақт навбат, кассалар негадир тўлиқ ишлатилмайди) сабаб ва мен сотиб оладиган сут маҳсулотлари тармоқда мавжуд эмас, Макро тармоғида эса мева-сабзавотлар сархил эмас, сотиб оладиганим колбаса ва гўшт маҳсулотлари пештахтага киритилмайди. Ўз-ўзидан нормал харидор икки тармоққа қатнаб овора бўлишни лозим кўрмайди.
Менга Корзинка тармоғининг ҳам, Макро тармоғининг ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарларини пештахталарига киритиши масаласи ва шартлари доим тушунарсиз бўлиб келган.
Антимонополия органлари нафақат монополистлар фаолиятини, йирик ритейлерларнинг ишлаб чиқарувчиларга нисбатан тенг бўлмаган, диктовка шартларини ҳам кузатиб, мониторинг қилиб бориши лозим назаримда.