
Нукусда Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма бизнес-форуми ўтказиляпти
Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, логистика, таълим, қурилиш ҳамда туризм соҳаларида иш юритувчи 150 га яқин икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес форуми ҳамда В2В форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.
Қувонарлиси, шу каби халқаро миқёсдаги тадбир Қорақалпоғистонда ўтказилаётгани. Халқаро бизнес форумлар янги инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий корхоналарнинг ўсишини рағбатлантириш ва иқтисодий фаолиятни оширишга ёрдам беради. Нукусда бундай форум ўтказилиши, шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратади.
Тадбирда икки давлат вазирлик, идора ва ташкилот вакиллари Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон давлатининг савдо-иқтисодий муносабатларини ривожлантириш бўйича тадбиркорликнинг кенг истиқболлари намойиш этилган тақдимот билан қатнашди.
- https://t.me/uzchamber/14479@uzchamber