
Айни дамда Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.
Форумда Ўзбекистон ва Ироқнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари, йирик компаниялар ҳамда 150 га яқин ироқ компаниялари қатнашмоқда.
Мазкур тадбир ўзбек–ироқ ишбилармонлик ҳамкорлиги тарихидаги иккинчи бизнес-форум ҳисобланади. Илк шундай форум 2025 йил декабрь ойида Ироқ пойтахтида ўтказилган эди. Навбатдаги учрашув эса ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.