17K76Telegramda ochish
Янги Ироқни ўзбек тадбиркорлари қуради Ироқ Республикасидан келган ишбилармонлар делегацияси Ўзбекистонда саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Ташрифнинг мақсади — қурилиш, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат, мебел ва автосаноат соҳасидаги ишлаб чиқариш салоҳиятини бевосита кўриш ва баҳолаш. Даставвал, делегация компанияси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрди. Бу корхонада қарийб 2 500 нафар ходим фаолият юритади, йиллик экспорт ҳажми 20 минг кв. метрни ташкил қилади, майдони эса 16 гектар. Корхонада 25 та компаниянинг маҳсулотлари намойиш этилди, уларнинг умумий йиллик экспорти 150 миллион АҚШ долларига тенг. Иккинчи манзил — қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона. Бу ерда 1 000 нафар ходим меҳнат қилади, йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларига етади ва маҳсулотлар 15 та давлатга етиказилади. Корхонада умумий 30 та компания иштирокидаги кўргазма ҳам ташкил этилди, уларнинг йиллик экспорти 122 миллион АҚШ долларига тенг. Маълумот учун, Ироқ 265 миллиард долларлик ялпи ички маҳсулотга эга. Қурилиш бозори ҳажми 5 миллиард доллардан ошиб кетади. Шу бозорга чиқиш масаласи бугун фақат қурилиш материалларини экспорт қилиш билан чекланиб қолмаяпти. Ироқлик ҳамкорлар ўзбек тадбиркорлари билан музокараларда масалани кенгроқ қўймоқда: улар бир вақтнинг ўзида учта йўналишни таклиф қилди — тўғридан-тўғри экспорт, Ироқ ҳудудида расмий дистрибьюторлик ва қўшма ишлаб чиқариш. Яъни, гап “товарни сотиб оламиз” деган модел ҳақида эмас, балки бозорга бирга кириб, узоқ муддатли ишлаш ҳақида кетяпти. Натижада томонлар шу формат бўйича келишувга келди: экспорт йўлга қўйилади, дистрибьюторлик берилади ва қўшма лойиҳа ҳам ишга туширилади. Aгар бу иш тўғри қурилса Ўзбекистон саноатининг Ироқ орқали Яқин Шарқ бозорига стратегик ва узоқ муддатли чиқиши юз беради, яъни миллиардлик бозорда доимий ўрин эгаллай олади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin