


Ўзбекистон саноати халқаро ҳамкорлик учун очиқ
Сўнгги йилларда Ўзбекистон электротехника саноати жадал ривожланиб, хорижий инвесторлар ва ишбилармонлар учун муҳим ҳамкорлик йўналиши сифатида шаклланмоқда. Замонавий технологиялар жорий этилиши ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар халқаро бозорларда талаб орттираётгани билан ажралиб туради.
Шу доирада Ироқ Республикасидан келган ишбилармонлар делегацияси Тошкент шаҳридаги Texnopark фаолияти билан танишди. Мажмуа 103,3 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда қиймати 465 миллион долларга тенг 17 та йирик лойиҳа амалга оширилган ва 6 500 та иш ўрни яратилган.
Ташриф давомида 30 дан ортиқ маҳаллий компания иштирокида ўтган кўргазмада қарийб 400 турдаги маҳсулотлар намойиш этилди. Ҳозирда мажмуада 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ички бозор билан бирга экспортга ҳам йўналтирилмоқда.
Ташриф якунида ироқлик тадбиркорлар соҳадаги ишлаб чиқариш салоҳияти ва экспорт имкониятларини юқори баҳолаб, келгусида амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирган.
Хулоса қилиб айтганда, бундай учрашувлар орқали ўзбек маҳсулотлари янги бозорларга кириб бормоқда. Бу эса тадбиркорлар учун амалий келишувлар ва узоқ муддатли ҳамкорликка хизмат қилади.
- https://t.me/uzchamber/20312@uzchamber