23K39Telegramda ochish
Суриядан навбатдаги бизнес кўприги: имкониятлар кенгаймоқда Ҳозир Тошкентда Ўзбекистон–Сурия бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Маълумотларга кўра, Суриядан 30 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари юртимизга келган. Сўнгги ойларда Афғонистон ва Ироқ тадбиркорлари билан мулоқотлар фаоллашган эди. Энди навбат Сурияга келди. Бу янги бозорлар очишга қаратилган тизимли қадам. Делегация таркибига турли ҳудудий палаталар раҳбарлари, вазирлик вакиллари ва бизнес эгалари кирган. Демак, гап оддий ташриф эмас, амалий келишувлар ҳақида кетяпти. Форумда саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, логистика каби соҳалар муҳокама қилинмоқда. Бу эса тадбиркорларимиз учун янги экспорт йўналишлари ва қўшма лойиҳалар дегани. Ташқи бозорлар географияси кенгаймоқда. Бу жараёнда фаол бўлган тадбиркор асло ютқазмайди. Дарвоқе, ташриф доирасида Бухорода ҳам бизнес форум ўтказилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin