

Тошкент икки мамлакат бизнеси учун учрашув нуқтасига айланди
Айни дамда Тошкент шаҳрида Қозоғистоннинг «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси бошчилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес-форуми ва B2B музокаралари бўлиб ўтмоқда.
Форумга Қозоғистондан 100 дан ортиқ тадбиркор келган. Улар Ўзбекистон бозорини ўрганиш, маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва янги инвестиция имкониятларини баҳолаш бўйича тўғридан тўғри музокаралар олиб боришяпти.
Эътиборни тортган жиҳати, тадбир анъанавий маърузалар эмас, балки очиқ мулоқот форматида ташкил этилган. Унда Ўзбекистоннинг етакчи тадбиркорлари ва йирик компаниялари вакиллари ҳам иштирок этиб, бизнес вакиллари ўзаро бевосита мулоқот қилмоқда.
Бундай қизиқишнинг ўзи ҳам Ўзбекистон бозори минтақадаги жозибадор йўналишлардан бирига айланаётганини тасдиқлаб турибди.
Жонли эфирни кўриш