25K211Telegramda ochish
Ўзбек бонкаларининг иловалари энди хорижда ишламайдими? Жума куни кечга яқин OneID тизимида рухсатномаларни текшириш зарурлиги ҳақидаги шаблон огоҳлантиришлар ортидан қатор ўзбек бонкаларининг иловалари Ўзбекистондан ташқарида ишламай қолди (халқ тилида айтганда “қўзиқорин” бўп қолди). OneID тизимида тегишли банкларга ахборот узатиш тақиқларини очиш ҳам кор қилгани йўқ. Орадан 5 кун ўтиб, маълум бўлмоқдаки, ўзбек бонкалари қўшимча равишда SIM-карта назоратини ҳам киритишган. Яъни хориждаги фойдаланувчиларга нисбатан Wi-Fi тармоғи орқали ёки хорижий (халқаро) SIM-карта орқали интернетга уланиб банк иловасидан фойдаланишига чекловлар ҳам ишга тушган. Буни қайсидир банк тан олаяпти, қайсидирлари тан олаётгани йўқ. Зудтар ҳаракатларнинг натижаларини мижозлар иловага киришга уринишда ёки қайсидир операциядан фойдаланишда тўсиққа ёки тақиққа учрагандан кейингина билишмоқда. Айрим банклар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз идентификациядан ўтган мижозларини иловадан чиқариб, идентификациядан ўтмаган мижоз тоифасига ўтказиб қўйган (табиийки, энди хориждаги фойдаланувчи мижозлар Ўзбекистонга қайтмасдан қайта идентификациядан ўта олишмайди). Айни пайтда, бундан буён ўзбек бонкалари иловаларининг фойдаланувчилари хорижда бўлганида фақат Ўзбекистон SIM- карталари ва шу карталар орқали интернетдан (роуминг) фойдаланиши тўғрисида расмий талабнинг ўзи ҳам йўқ (айни пайтда ўзбек банкалари иловалари Ўзбекистон SIM- карталари роумингида ҳам ишлаётгани йўқ). Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар 21 апрелдан кучга кириши керак. Хуллас хаос. Балки кимларгадир роса қўл келадиган идеал хаос. Ўзбек бонкалари иловалари билан охирги бир ҳафтада юз бераётган тақиқ ва чекловлар бўйича, фойдаланувчилар нима қилиши (хусусан, хориждаги фойдаланувчилар) борасида регулятор ҳали расмий муносабат бергани йўқ. Буёқда Шерматов шахсий маълумотлар ўғирланиши билан боғлиқ 15 миллион эмас, атига 60 минг уникал рақамли жароҳат юз бергани ҳақида гапирмоқда. Унда шунча пала-партиш ва шошилинч чеклов ва тақиқлар нима учун?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin