Анорбанк карта ва ҳамёнларни номаълум вақтга ўчириб қўйди
Бугун тушдан кейин Анорбанк мижозлари банк мобил иловасига қўшилган карталари ва ҳамёнлардан фойдаланиш имконисиз қолган.
Иловада карталар ва ҳамёнлар функцияси ўчирилган, яъни банк мижозлари карта ёки ҳамён орқали транзакцияларни амалга ошира олишаётгани йўқ
Банкнинг Алоқа маркази ва алоқа боти орқали берилаётган саволларга жавоб ўлароқ илованинг оптимизацияси амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилмоқда.