Моддий актив ёки ақлий потенциал?
Россия, Беларусия ва Украина давлатларидаги нотинч вазият, энг иқтидорли қатламнинг иложи борича тезроқ мамлакатни тарк этишига сабабчи бўляпти. Уларнинг хориж давлатларида ўз ўрнини топиб кетишига сабаб бўлувчи асосий восита уларнинг иқтидори ва билимидир.
Яқинда хабар берганимдек, юртимизда IT компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар учун IT-Visa жорий этилиши мумкин. Қиймат бера оладиган ҳақиқий мутахассислар учун нафақат Ўзбекистон, балки бошқа ривожланган давлатлар эшиклари ҳам ланг очиқ.
Ҳақиқий мутахассис бўлиш учун эса ўз устингизда мунтазам ишлашингиздан ташқари, талабчан устозлар қўлида таълим олишингиз ҳам керак бўлади. Талабчанлик ҳақида гап кетганда эса, ўқув марказ бўлишига қарамасдан ўқувчиларни имтиҳон орқали саралаб оладиган ва мунтазам ички имтиҳонлар ташкил қилиб турадиган "Нажот Таълим" маркази ҳақида тўхталишни лозим топдим.
Ушбу марказда навбатдаги имтиҳон график дизайн соҳасига қизиққан ва бу соҳада ўзини кўра олганлар учун 19 март куни бўлиб ўтар экан.
Имтиҳон учун рўйхатдан ўтиш
Нега бундай имтиҳон жорий этилгани, бу соҳада нималар ўргатилиши, мутахассис бўлиш учун қандай сифатлар ва билимлар талаб қилиниши ҳақида эса қуйидаги биргина видео орқали лўнда жавоб олишингиз мумкин.
График дизайн ҳақида батафсил (видео)
Замонавий касблардан бирини ўргансангиз, Ўзбекистонда яшаб туриб ҳам ўз билимингизни хорижга сотиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.
@the_bakiroo
- https://youtu.be/_JiZLjCTAmwyoutu.be
- https://t.me/the_bakiroo/4398@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/4432@the_bakiroo
- https://t.me/najottalim@najottalim
- https://bit.ly/3tJN1qebit.ly