Энди ўзбандлар меҳнат шартномаси бўйича ҳам ишлай олишади
Ёки акси: меҳнат шартномаси билан ишлаётганлар ўзбандликни расмийлаштиришлари мумкин бўлади.
Президент қарори билан киритилган ўзгартиришларга кўра,
меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар (давлат фуқаролик хизматчилари бундан мустасно) бир вақтнинг ўзида рухсат берилган фаолият турлари билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда мазкур фаолият йўналиши бўйича иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолади.
Яъни, айтайлик, қурилиш компанияси ишчиси тандирчилик ёки кулолчилик фаолияти бўйича ўзбандликни расмийлаштириши мумкин. Ёки бўлмасам, ўзини ўзи банд қилган новвой супермаркетга меҳнат шартномаси асосида ёлланма ишчи бўлиб ишга кириши мумкин. Фақат ёлланма ишчилик ва ўзбандлик битта фаолият соҳасида бўлмаса кифоя.
Айтайлик, ўзбанд ҳамшира бир вақтнинг ўзида поликлиникада ҳам меҳнат шартномаси асосида ҳамшира бўлиб ишлай олмайди.
Яна бу қоидалар давлат фуқаролик хизматчиларига ҳам тааллуқли эмас.