Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадлардан даромад солиғи ундирилмаслиги ўтган йили қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланган экан ва бу қоидалар янги таҳрирдаги Солиқ кодексига ҳам киритилган. Яъни, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлар жами даромадлар таркибига киритилмайди.
Ҳукумат тасдиқлаган рўйхатга кўра ўзини ўзи банд қилган фаолият турлари ҳозирда 24та. Президентниг кечаги топшириғидан кейин мана шу рўйхат 60тагача кўпайтирилиши мумкин. Шунингдек уларни рўйхатга олиш соддалаштирилади - ҳозир ўзини ўзи банд қилганлар вақтинчалик гувоҳнома олишлари керак.
- https://lex.uz/docs/4409483#4412421lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/902@the_bakiroo