14K101Telegramda ochish
Карантин даврида аҳолига бевосита пулли ёрдам кўрсатиш воситасидан расман воз кечилгандан бери энг кўп умидлантириладиган сўзлар бугун айтилди: Ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади ва бунинг учун солиқ органларини хабардор қилиш кифоя. Айниқса Ўзбекистонимизда таксичилик қилиб бола-чақа боқаётган, бировга оғири тушмайдиган, лекин солиқчи, мелиса ва "дарётранс"дагиларнинг асосий ўлжасига айланган юзминглаб фуқароларимизнинг мушкули осон бўлгани учун жудаям хурсандман. Умид қиламанки. бугунги мураккаб кунларда мазкур инсоний қадамнинг маъмурчилиги қуйида ўтирган чиновниклар томонидан атайин мураккаблаштирилмайди ва пайсалга солинмай ижро қилинади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin