1992 йилда қабул қилинган Конституциямизнинг 53- моддасида мулк давлат ҳимоясида экани айтилган.
Лекин йиллар давомида бунга ҳеч ким амал қилмаган, шунинг учун ишонч ҳам бўлмаган. Амал қилинмагач, ишонч бўлмагач Конституция нормаси устига яна қонун, яна фармон, яна қарорлар чиқаришдан не наф?
2012 йилда "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларинингкафолатлари тўғрисида" Қонун қабул қилинган. Бу Қонунда ҳатто "Давлат бузилган хусусий мулк ҳуқуқининг тикланишини ва унинг суд орқали ҳимоя қилинишини кафолатлайди" деб ёзиб қўйилган.
2019 йилда "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш" дея бошланадиган номи ва матни жуда узун Фармон қабул қилинган. Унда хусусан, хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш вазифаси ҳокимларга (!) топширилган ва улар бу масалада жавобгарлиги бўйича огоҳлантирилган.
Бугунги селекторда бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмаслиги, балки қонун олдида жавоб бериши айтилипти. Тўғри айтилган гаплар, лекин...
Мен нафақат ўтган эпохадаги 25 йилда, балки шу эпохадаги 4 йилда ҳам бирон бир давлат чиновнигининг мулк дахлсизлигини бузгани учун жазоланганини кўрганим йўқ. Бундан кейин ҳам кўрмасам керак.
Узоққа бормай, эсимга тушган охирги би р йилдаги процессларни санайман:
"Янгиобод" турбазасига тегишли мол-мулкларнинг тортиб олиниши.
"Молочная кухня" компаниясига тегишли мол-мулкларнинг тортиб олиниши.
«SULTON TEX GROUP» хусусий корхонасига тегишли ер майдонларининг тортиб олиниши.
.
.
.
Бу рўйхатни яна узоқ санаш мумкин.
Лекин мулк дахлсизлигини бузган ва жазоланган чиновниклар рўйхатида биронта фамилия йўқ.
@the_bakiroo