Шахсий маълумотлар сизиб чиқиши ортидан шахсий маълумотларга кириш учун жавобгарлик фойдаланувчиларнинг ўзига юкланди
Тугаётган ҳафтада давлат ахборот тизимларидан олинган миллионлаб ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари дарк-нетда тарқалиши ортидан бирон-бир идора масъулиятли деб топилгани ё мансабдор шахслар жавобгарликка тортилгани ҳақида хабарлар чиққани йўқ. Ёки бўлмасам, юз берган фавқулодда ҳодисани холис ўрганиш бўйича қанақадир махсус комиссия тузилгани ҳам ҳозирча маълум эмас.
Лекин ҳафтанинг охирига бориб, электрон ҳукумат марказининг OneID’да шахсий маълумотлардан учинчи томонларнинг фойдаланиши чекланиши билан боғлиқ баёноти пайдо бўлди. Жума кечга бориб, ўзбек бонкаларининг худди келишиб олишгандек, OneID тизимида рухсатномаларни текшириш зарурлиги ҳақидаги шаблон огоҳлантиришлари пайдо бўлди. Яъни, амалда шахсий маълумотларга кириш учун жавобгарлик тўлиқ фойдаланувчилар зиммасига юкланганлиги маълум бўлди.
Бу билан боғлиқ қатор саволлар, хусусан, фавқулодда қоидалар банкларнинг бунгача мижозларига айланганларнинг янги операцияларига қандай таъсир этиши, хориждаги фойдаланувчилар учун ечимлар борасида ҳозирча расмий тушунтиришлар берилгани йўқ.
- https://t.me/eGovUz/5613@eGovUz