Марказий банк баёноти
“Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 3 февраль куни хакерлар томонидан киберҳужум амалга оширилгани ҳамда кўплаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.
Шуни маълум қиламизки, ҳозирги вақтда тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторларининг ахборот тизимларига нисбатан бундай киберҳужум содир этилгани қайд этилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролардан қуйидагиларга қатъий амал қилиш сўралади:
номаълум ва шубҳали манбаларда тарқатилаётган ҳаволаларга кирмаслик;
шахсий маълумотлар (банк карта реквизитлари, СМС-кодлар, пароллар)ни ҳеч кимга бермаслик;
фақат расмий манбалар орқали эълон қилинадиган ахборотларга ишониш;
шубҳали ҳолатларга дуч келганда тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиш”.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12777@centralbankuzbekistan