29K269Telegramda ochish
Диққат, Фейк! Фирибгарлар энди Марказий банк ходими сифатида ўзларини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринаётгани айтилмоқда. Шунингдек, Марказий банк номидан Telegram'да очилган “Markaziy_Banki_uz” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилаётгани қайд этилган. Бу каби хабар ва фойдаланувчиларга Марказий банкнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Эсда тутинг: Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin