20K39Telegramda ochish
Бағдодда биринчи марта Ўзбекистон–Ироқ бизнес форуми бўлиб ўтяпти Бағдод шаҳрида Ўзбекистон–Ироқ бизнес форуми бошланди. Маълум бўлишича, бу тадбир ўзбек ишбилармон доиралари делегациясининг Ироққа ташрифи доирасида ташкил этилган. Форум Ироқ Иқтисодий Кенгаши иштирокида ўтказилиб, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилганлиги айтиляпти. Хабарларга кўра, қисқа вақт ичида ташкил этилганига қарамасдан, тадбир юқори савияда ўтяпти. Форум доирасида тадбиркорлар ўртасида тўғридан тўғри мулоқотлар, истиқболли лойиҳалар ва янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниши кутиляпти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin