Бўлиб тўлаш бозори қонун билан тартибга солинади
Бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш тўғрисида охирги бир йилда кўпроқ гапирила бошланди. Бу жабҳа ўзини ўзи тартибга солиши мумкинлиги ҳақидаги кўзқарашлар ўзини оқлагани йўқ. Бозор ўта ёввойилигича қолмоқда. Ҳар қандай ёввойи бозорда молиявий барқарорлик хатар остида бўлади, қолаверса, истеъмолчиларнинг молиявий жароҳат олиш эҳтимоли ошаверади.
Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистонда муддатли тўловларни тартибга солиш бўйича алоҳида қонун тайёрланади.
Нашр Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носировнинг сўзларини келтирмоқда:
“Кейинги босқичда алоҳида қарор ва алоҳида қонун ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш режаларимиз бор. Биз аллақачон ички жараёнлар доирасида иш бошладик. Марказий банк томонидан бўлиб-бўлиб тўлашни тартибга солишни босқичма-босқич бошлашни режалаштирмоқдамиз”.
Регулятор муддатли тўловни тартибга солиш доирасида аҳолининг ортиқча қарз юки шаклланаётганидан энг кўп хавотирда. Ростанам, нафақат маиший техника ва қурилиш моллари, ҳатто уй ва машиналар ҳам бўлиб тўлаш объекти бўлиб қолган мазкур сегментда қарз юки ҳеч бир ўлчовларга эга бўлмай қолган. Бозорнинг олчоқ иштирокчилари фойда кетидан қувиш моделига ўтиб олишган ва улар аллақачон банк тизимига ҳам ўз заифликларини юқтира бошлаган.
- https://t.me/the_bakiroo/10026@the_bakiroo
- https://www.spot.uz/oz/2026/01/14/bnpl-cb/spot.uz