19K75Telegramda ochish
Rentmi — ижарачиларга ҳам, ижарадорларга ҳам керакли платформа Rentmi платформаси ижарага олувчилар учун ҳам, ижарага берувчилар учун ҳам муҳим ва фойдали бўлган маслаҳат ва кўрсатмалар бериб бормоқда. Платформа бераётган маслаҳатлардан: "Кўпчилик ижарани шартномасиз бошлайди. “Кейин қиламиз”, “ишонч бор”, “ҳозир шарт эмас” деган гаплар жуда таниш. Аммо муаммо чиққанда айнан шу ҳужжат йўқлиги энг катта хавфга айланади. Шартнома — бу кераксиз қоғоз эмас. У сизни ҳимоя қиладиган асосий восита. Унда қанча муддат яшашингиз, ижара пули қачон ва қандай тўланиши, коммунал тўловларни ким тўлаши, депозит қачон қайтарилиши аниқ ёзилиши керак. Агар бу келишувлар фақат оғзаки бўлса, келажакда баҳс пайдо бўлиши жуда осон. Бугун келишилган нарса эртага “бундай демагандим”га айланади. Яна бир муҳим жиҳат — квартиранинг ҳолатини олдиндан қайд этиш. Мебел, техника, деворлар — барчасини суратга олиб қўйинг. Бу сизни асоссиз айбловлардан ҳимоя қилади". Урбанизациялашаётган Ўзбекистонда ижара бозори юқори суръатларда кенгаймоқда. Расмий рақамларга кўра, жисмоний шахслар ўртасида 466,2 минг (+10,1%), юридик шахслар шртасида 200,1 минг (+22%) ижара шартномаси рўйхатга олинган. Хусусан талабалар билан 123,6 мингдан ортиқ ижара шартномаси тузилган. Тан олиш керакки, бу расмий рақамлар холос. Ижара муносабатларининг жуда катта қисми ҳужжатлаштирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin