19K38Telegramda ochish
Тадбиркорлар айрим соҳаларда лицензиясиз иш бошлаши мумкин бўлади Кеча Қонунчилик палатасида бизнес фаолиятни осонлаштиришга қаратилгна муҳим қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. Таклиф этилётган ўзгаришларга кўра (1:07:00 дан бошлаб кўринг), "бизнесга лицензиясиз кириш" махсус режими янги ҳуқуқий институт сифатида қонунга киритилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, Ҳукумат томонидан белгиланадиган айрим фаолият турлари бўйича тадбиркорлар 3 ойгача лицензиясиз, фақат электрон хабардор қилиш орқали иш бошлашлари мумкин бўлади. Бу муддат ичида тадбиркорлар ўз фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини синаб кўриши ва лицензия талабларига тайёрланиши мумкин бўлади. Лойиҳани тақдим этган адлия вазири ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиевга кўра, мазкур синов даврида тадбиркорлар жазоланмайдилар. Маълумот учун, рентген ускуналаридан фойдаланиш ёки ветеринария лаборатория ишлари бўйича махсус ҳуқуқий режим 2024 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январга қадар ишлаган. Бу даврда вазир ўринбосарига кўра, 50та тадбиркор рентген ускуналаридан фойдаланиш бўйича, 12та тадбиркор ветеринария лаборатория ишлари бўйича лицензия олмасдан ишлаб кўрган. Мазкур тажриба нафақат юқоридаги 2 йўналиш, балки бошқа катта техник тайёргарлик талаб қилмайдиган соҳаларга ҳам қўлланилса бўларди. Масалан, туристик фаолият (ички туризм), тиббий фаолиятнинг қатор турлари (ультратовуш текшируви, физиотерапия каби).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin