15 дақиқада бизнес бошлаш мумкин бўлади
2026 йил 1 январдан бошлаб "Бизнесни 15 дақиқада бошлаш" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги 7та хизматни кўрсатиш жорий этилади:
электрон рақамли имзо калитини бериш;
банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ва фаоллаштириш;
айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;
кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш;
онлайн назорат-касса машиналарини онлайн харид қилиш ва уларнинг солиқ органларида рйўхатдан ўтказиш;
юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.