25K168Telegramda ochish
Бошқарув компаниялари ҳоким ва амалдорларнинг чўнтакларига айланиб қолганми? Кўп қаватли уйларнинг демократик бошқаруви бўлган ширкатларни узил-кесил тугатишни уддалаган ўзбек амалдорлари учун Бошқарув компаниялари янги клондайкка айланиб улгурганганга ўхшайди. "Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидаги 4-уйда яшовчиларни огоҳлантирмасдан бошқа бошқарув компаниясига ўтиш тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган бўлиб, ҳужжатда саккиз йил аввал вафот этган йиғилиш котиби иштирок этган ва унинг имзоси сохталаштирилган". "Тошкент шаҳрининг Яшнобод (1 096 та), Мирзо Улуғбек (17) ва Юнусобод (115 та) туманларида уй-жойлар очиқ танловларсиз ва умумий йиғилиш қарорларисиз бошқарув компанияларига бириктирилган". "Урганч шаҳрида «Xorazm Shinam Uylar»га 307 та, Асака туманида «Bio Tech Service»га 172 та, Самарқанд шаҳрида «Самарқанд Олтин Аср»га 167 та, Когон шаҳрида «Бахшулло Камолиддин»га 131 та, Термиз шаҳрида «Сарвар Термиз Сервис»га 124 та кўп қаватли уй бириктирилган". Сиз нима деб ўйлайсиз, бу каби ишлар ҳокимият ва вазирликлар билан чатишиб кетмаган бизнеснинг қўлидан келадими? Сенат охирги йилларда кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг энг оғриқли масаласига айланиб қолган Бошқарув компаняилари фаолияти бўйича Ҳукуматга сўров киритган. Газета'нинг ёзишича, сенаторлар ҳукуматдан: бошқарувчи компанияларни танлашда мулкдорларнинг иштирок этишини таъминлаши; битта компанияга тўғри келадиган уйларнинг чекланган сонини белгилаш; ходимларнинг жиҳозланганлиги ва малакаси устидан назоратни кучайтириш; компаниялар ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш; шартномаларнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш; мажбурий бадалларни белгилаш ва ҳисобот бериш устидан назоратни кучайтирсин; ертўлаларни мулкдорларнинг розилигисиз топширишга йўл қўймаслик; уй-жойларни бошқаришда хорижий тажрибани жорий этиш бўйича тушунтиришлар беришни талаб қилмоқда. Сенат раиси Танзила Нарбаева Вазирлар Маҳкамаси ҳар ҳафта унинг боришини кўриб чиқиши, Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ҳисобот бериши, 1 февралгача — муаммолар ҳал қилинганми, ҳал қилиниш жараёнидами, қўшимча вақт керакми ва нима сабаблиги айтилиши кераклигинини таъкидлаган (5:27:45"дан кўринг). Кўрамиз, натижа қандай бўларкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin