13K50Telegramda ochish
Бошқарув компаниялари чўнтак компанияларига айланадими? Амалиётда ўзбекча ура-урачилик, маъмурий йўл билан билан ташкил этилаётган бошқарув компаниялари яна ҳокимиятларнинг чўнтакларига айланиши эҳтимоли юқори экани ҳақида ташвишлар кун сайин асослига айланиб бормоқда. Масалан, Артикходжаев жаноблари пойтахт ҳокимлиги ҳузурида бошқарув компанияси яратишни таклиф этмоқда. Унга кўра бошқарув сервис компанияси давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади. Ажабланарлиси, ушбу таклиф амалдаги қонунчиликка зид бўлишига қарамай, ҳеч қандай эътирозларга учрамаган. 2020 йил 1 октябрдан бошлаб, битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Коммунала соҳада хусусий операторлар етарли даражада. Ҳокимият чўнтаги сифатида унитар корхона ташкил этиш, буюртмалар орқали кэптив пул ўзлаштирилиши масаласини қўя турайлик, бундай ҳаракат рақобат муҳитини бузади, соҳадаги тадбиркорларни бизнесдан безитади. Бир қўл билан давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтиришга уриниб ётилган бўлса, бошқа қўл билан давлатни яна иқтисодиётга самарасиз воситалар орқали кириб келишини бошлаб юборамизми? Ахир ўзимиз қабул қилган стратегияда вазифа ўлароқ ёзиб қўйганмиз: Рақобатга салбий таъсир кўрсатадиган давлат органлари томонидан таъсис этиладиган, шунингдек, давлат иштирокидаги йирик хўжалик бирлашмалари ва табиий монополия субъектлари билан аффилланган давлат унитар корхоналари сонини қисқартириш. Ҳукуматнинг иқтисодий блоки, антимонополия органлари кейин кеч бўлмасидан бундай авантюрани олдини олишлари керак. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin