21K41Telegramda ochish
Қонун ҳам, мораторий ҳам ишламаяпти: давлат корхоналарини кўпайтириш тўхтагани йўқ Рақобат қўмитаси давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаётганига эътибор қаратмоқда. Тошкентда ва республика бўйича ўнлаб давлат корхоналари ва ташкилотлари қонунга зид равишда янги давлат корхоналарини урчитиб, туғдириб ётипти. Чунки ҳар бир давлат корхонаси бу самарасизлик ва зараркунандалик, пул ўзлаштириш, садоқатли шотирларни жамлаш ва номенклатура занжиридаги коррупцион мавқени мустаҳкамлаш дегани. Бу майли. Давлат раҳбари 2 ой аввал давлат корхоналарини тузишга 5 йиллик мораторий эълон қилган. Мазкур мораторий ҳам умуман ишламаяпти. Мораторийга 15 кун ўтмай, Энергия самарадорлиги агентлиги ҳузурида UzESCO МЧЖ компаниясини тузиш тўғрисида қарор қилинган. Давлат бонкалари янги ва янги шўъбаларини очиб ётипти. Бу абадий жараёнга айланиб қолган. Бир қўл билан ўзбек чиновниклари зараркунанда давлат корхоналарини тузиб пул ўзлаштираверади, иккинчи қўл эса уни сувтекинга ёки сопини ўзидан чиқариб “хусусийлаштириб” бераверади. Ўзбек чиновниги ўзини ўзи ҳеч қачон чекламайди. Айниқса қонунни бузишгаям, мораторийга амал қилмаганлик учун ҳам ҳеч қанақа жазо йўқлигида, ҳеч қурса, ўша нолегитим тузилган давлат корхонаси корхонани тузган чиновник ҳисобидан мажбурий тугатилмагунча.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin