Мораторийни ким назорат қилади?
Давлат раҳбарининг фармони билан давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинганидан буён камида иккита давлат корхонаси рўйхатга олинган (биринчиси, иккинчиси).
Ҳар икки ҳолатда ҳам билвосита давлат иштирокидаги корхоналарни (биринчи ҳолатда чевара корхона, иккинчи ҳолатда невара корхона) ташкил этиш тўғрисидаги қарор фармондан аввал қабул қилинган. Лекин улар фармон кучга киргандан сўнг (22 апрель) давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу фармон талабларининг бузилишими ёки йўқми?
Айтиш керакки, бу айсбергнинг учи холос, давлат банклари, давлат корхоналари ва давлат идоралари кўпинча АЖ кўринишда шўъба ташкил этмайди. Маълумотлари очиқланмайдиган МЧЖ ва турли марказлар, уларнинг неваралари, чеваралари каби болалаб кетган ва эҳтимолки, болалашда давом этади (ҳар бир давлат корхонаси бу қайсидир чиновник учун ем охури).
Табиийки, савол туғилади: мораторийни ким назорат қилади? Мораторийни бузганлик учун жазо борми? Мораторийни бузиб ташкил этилган давлат корхонаси тугатиладими?
- https://new.openinfo.uz/facts/30/320openinfo.uz
- https://new.openinfo.uz/facts/30/321openinfo.uz