14K51Telegramda ochish
Товар бозорларидан давлат кетмоқда. Хизмат бозорларида монополияларни қўллашда давом этамизми? Ўтган куни қабул қилинган қарорга кўра бир товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари фаолияти тугатилади ёки хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда хусусий секторга сотилади. 2020 йилда қабул қилинган фармонга кўра битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг таъсис этилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Аввалги фармонда ҳам, янги қарорда ҳам негадир хизмат бозорлари эсланмаган ва тушуриб қолдирилган. Бу тасодифми ё атайин қилинганми, бир нима дейиш қийин. Кейинги пайтда айнан хизматлар бозорида янги ва янги монополиялар пайдо бўлмоқда, айниқса давлат хизматлари ўрнига хусусий монополияларнинг пайдо бўлаётгани ишларига очиқчасига кўз юмилмоқда. Дарвоқе қарорда ғалати бир директива бор. Унга кўра, давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига тегишли бўлган хўжалик жамиятларининг устав фонди(устав капитал)даги улушлар ва акциялар давлат улуши ҳисобланмайди. Бу дегани давлат назоратидаги банклар, Ўз деган қўшимча билан бошланадиган нефть, газ, алоқа, автомобилсозлик, суғурта ва бошқа соҳалардаги юзлаб, балки минглаб шўъба корхоналардаги улушлар давлат улуши эмас. Уларга нисбатан давлат ҳаридларидан тортиб қарор қабул қилишгача назорат ва алоҳида тартибга солиш қоидалари қандай бўлади? Мазза-а? Бу ишдан мақсад нима ўзи? Давлат назоратидаги корхоналарни фалон мингга камайтирдик, деган сохта ҳисобот учунми ё назоратни йўқотиш орқали бошқа мақсадлар кўзланганми? Тушуниш қийин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin