Кам даромадли қатламлар учун инфляция кўрсаткичлари эълон қилинди
Шу кунгача расмий инфляция кўрсаткичлари эълон қилинсада, масалан, шартли айтганда, камбағаллар учун инфляция суръатлари очиқланмасди.
Агар хотирам ва кузатувларим алдамаётган бўлса, бу даромадлар қирқимида инфляциянинг биринчи марта эълон қилиниши. Хусусан, 2 миллион сўмгача даромадлар эга аҳоли ўртасида озиқ-овқат инфляцияси 14,2 фоизни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич инфляция камбағаллар учун қўшимча солиқ экани борасидаги далилларни тасдиқлайди. Солиштириш учун 5 миллион сўмдан ортиқ даромадли қатлам учун мазкур инфляция қарийб икки баробар паст 7,8 фоиздан иборат бўлган.
https://t.me/centralbankuzbekistan/5584
- https://t.me/centralbankuzbekistan/5584@centralbankuzbekistan