22K77Telegramda ochish
Хусусийлаштириш” янги давлат компаниялари ташкил этиш ортидан қувиб ета олмаяпти Шунақа абсурд даражага етганмизки, “хусусийлаштириш оталарининг” шовқини авжига чиққани сари давлат назоратидаги АЖлар ва улушлар камайиш ўрнига, ошишда давом этмоқда. Масалан, охирги 2 йилда давлат улуши мавжуд акциядорлик компаниялари сони 220 тадан 261тагача ортган. Давлат назорат қилаётган акциялар пакети 134,4 трлн.сўмдан 172,2 трлн.сўмгача кўпайган. Бу фақат АЖлар мисолида, МЧЖ, Марказ ва бошқа мақомидаги давлат корхоналарининг саноғини ҳеч ким олмаган ва солиштирмаган (санаса ва солиштирса, янада уят бўладида). Яъни, амалдорларимиз бир қўли билан давлат корхоналарини “хусусийлаштирмоқда”, иккинчи қўли билан янгиларини ясашмоқда (ҳар бир янги давлат корхонаси бу янги бюджет, янги шотирлар ва ҳисобсиз ўзлаштиришлар дегани). Сиз нима деб ўйлайсиз, Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, Давактивда буни билишмайдими? Балки билишса керак, билишгани учун ҳам қилиш керак бўлган ишлар - давлат корхоналарини реал, рақобатли ва шаффоф хусусийлаштириш ва янгиларини ясамаслик ўрнига, қилмаслик керак ишлар - ижтимоий объектларни сотувга қўйишга урғу беришаётгандир?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin