Давлат назоратидаги АЖлар сони камайдими ё камайтириб кўрсатилдими?
Аввалроқ охирги йилларда давлат назоратидаги акциядорлик жамиятлари камайиш ўрнига кўпайиб бораётгани, яъни “хусусийлаштириш” янги давлат компаниялари ясаш ортидан қувиб ета олмаётгани ҳақида тўхталган эдик.
2025 йилда ҳам бу жараёнлар тўхтамагандек кўринади. 2026 йил 1 январь ҳолатига жами мавжуд 694та АЖларнинг 251 тасида давлат улуши бўлган. 2025 йил 1 январь ҳолатига давлат улуши мавжуд АЖлар сони 261та бўлган. Ҳа, мана камайиптику дейишга шошилманг.
2026 йил 1 январь ҳолатига яна 96та акциядорлик жамиятида хўжалик бошқарув органларининг улушлари бўлган. Хўжалик бошқарув органлари бу яна давлат мулкдорлигини тамсил этувчи турли вазирлик. агентлик ва уюшмалар бўлиши мумкин.
Марказий депозитарий статистикасидаги тасниф ўзгаргани сабабли бевосита ва билвосита давлат улуши мавжуд АЖлар сони камайган ё кўпайганини аниқлаш имконсиз. Эҳтимолки, камаймаган. Шунингчун, таснифни ўзгартиришган.